28.03.2018
“Қўқон-1912” футзал ва аёллар жамоалари янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Футзалчиларимизнинг дастлабки учрашуви Қўқонда ўтказилади. Мазкур ўйинда ижобий натижа қайд этишни мақсад қилган футзалчиларимиз машғулотларга зўр беришган.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати биринчи тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “АГМК” учрашувлари 30 ва 31 март кунлари бўлиб ўтади.
Биринчи марта Ўзбекистон чемпионати баҳсларида қатнашаётган “Қўқон-1912” аёллар жамоаси ҳам яхши натижа қайд этишга жиддий бел боғлаган. Мирсаид Миролимов бошчилидаги мураббийлар штаби биринчи учрашувга футболчиларни пухта тайёрлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати биринчи тур доирасидаги “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашуви 1 апрель куни Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.