30.03.2018
Қўқонлик “миллионлар ўйини” ихлосмандлари катта футболни соғинишгани аниқ. Улар кутган кунлар ҳам яқин. Эртага “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилишидан хабарингиз бор.
Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари кичик “дерби”да мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилишган.
Ўйин соат 16:00да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Мухлисларимизни ўйингоҳга чорлаб қоламиз.