31.03.2018
Ниҳоят Қўқонлик футбол ишқибозларининг орзиқиб кутган кунлари келди. Бугун Қўқон шаҳридаги замонавий кўринишга келган “Марказий” ўйингоҳда ҳақиқий футбол байрами. Бугун “Марказий”да янги мавсумнинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Очилиш учрашувини юқори даражада ўтказиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилган.
Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.
Шунингдек бугун бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин бўлиб ўтадиган тадбир ўзига хослиги билан ажаралиб туради ҳамда мухлислар учун унутилмас онларни тақдим этади деб умид қиламиз.
Бугунги “Водий дерби”си соат 18:00да бошланади. Барча мухлисларимизни янги чирой очган стадионимизга чорлаб қоламиз. Зеро, қўқонлик футбол мухлислари ҳар доим мамлакатимизда етакчиларидан бири бўлиб келишган.
Ўтказиб юборманг, бугун соат 18:00да Қўқондаги “Марказий” стадионда “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтади.