Бугун футбол: “Қўқон-1912” аёллар жамоаси Навоийда ўйнайди

01.04.2018

Сўнгги кунлар Қўқон футболи учун тарихий воқеаларга бой бўлди. 30 март куни “Қўқон-1912” футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионатидаги иштирокини бошлаган эди. Бугун эса “Қўқон-1912” аёллар жамоаси учун тарихий кун саналади. Мирсаид Миролимов бошқараётган ушбу жамоамиз бугун Навоийда “Қизилқум” аёллар жамоасига қарши майдонга тушади. Бу вакилларимиз Ўзбекистон чемпионатидаги дебют учрашуви бўлади.

Юқорида айтганимиздек, ушбу баҳс вакилларимиз учун тарихий ўйин бўлади.

 

Футбол бўйича аёллар ўртасидаги

Ўзбекистон чемпионати

1-тур

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: К.Расулов (Қарши), К.Середа (Бухоро), З.Элибоев (Қарши), О.Жумаев (Навоий).

Назоратчи– Х.Мухторов (Самарқанд).

Комиссар– Б.Намозов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО