03.04.2018
Championat.asia сайти суперлиганинг 4-тури рамзий терма жамоасини тақдим этди. Ушбу терма жамоадан икки нафар футболчимиз ўрин олганлиги қувонарли ҳолдир. Булар «Навбаҳор»га қарши ўйинда жамоамиз сардори сифатида майдонга тушган Мурод Холмуҳаммедов ҳамда етакчи футболчиларимиздан бири – Жаҳоҳир Сидиқовлардир.
“Водий дербиси”да бу икки футболчимиз ажойиб ўйин намойиш этган ҳолда мухлислар олқишига сазовор бўлишди.
Биз юқорида номлари келтирилган футболчиларимизни кейинги турларда ҳам ўзларининг ёрқин ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилишларига тилакдошмиз.
Рамзий терма жамоа (3-5-2)
Дарвозабон: Павел Матяш (АГМК).
Ҳимоячилар: Марко Симич (“Пахтакор”), Владимир Бубанья (АГМК), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”).
Марказий ярим ҳимоя чизиғи: Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”).
Вингерлар: Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Суҳроб Нуруллоев (“Металлург”).
Ҳужумчилар: Филип Райевац (“Бунёдкор”), Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”).