04.04.2018
Бугун футбол бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 2-тур ўйинларига старт берилди.
Мирсаид Миролимов бошчилигидаги “Қўқон-1912″нинг аёллар жамоаси Бухоро шаҳрида, маҳаллий “Бухоро” жамоаси аёлларига қарши майдонга тушдилар.
Ўйинда мезбонлар устунликка эга бўлишди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Қўқон-1912” аёллар жамоаси учинчи турни ўз майдонида “Андижанка”га қарши ўтказади. Учрашув 17 апрель куни бўлиб ўтади.
Футбол бўйича аёллар ўртасидаги
Ўзбекистон чемпионати
2-тур
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 4:0
Ҳакамлар: Б. Юлчараев (Гулистон), Ш. Қаюмов (Жиззах), Ғ.Самандаров (Навоий), Ш.Рахматов (Бухоро)
Назоратчи- Х. Мухторов (Самарканд)
Комиссар – А. Файзииев