05.04.2018
7 апрель куни мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.
Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири сифатида эътироф этилаётган мазкур баҳс олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Еттинчи тўқнашув
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 6 марта тўқнаш келишган.
“Локомотив” ўйинларнинг 4 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати – 14-4, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 14 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 2 тани ташкил этади.
Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:
25.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0
17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1
14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0
30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3
16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2
24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0
375-учрашув арафасида
«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 375 -ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 374 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.
Шуларнинг 136 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 50 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 188 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 506 – 703. Умумий очколар 458 тани ташкил этади.
Суперлига 5-тур доирасидаги “Локомотив” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 375-ўйини сифатида тарихда қолади.
Ҳакамлар
7 апрель куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувини Валентин Коваленко бошчилигилдаги ҳакамлар бошқариб боришлари ойдинлашди.
Ушбу ҳакам ўтган мавсумда жамоамизнинг учта ўйинини бошқарганди. Уларнинг иккитасида жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган.
Суперлига
5-тур
“Локомотив” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Худойберганов (Тошкент).
Назоратчи – А. Попов (Тошкент).
Комиссар – Б. Маметов.
Бошланиш вақти
Мазкур учрашув шанба куни “Локомотив” стадионида 18:00да старт олади. Ушбу ўйинда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.