29.04.2018
Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида, суперлига 9-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда ўйин комиссари Р. Черников иштирок этди. Ўйиннинг ташкилий масалалари бўйича жамоалар келишиб олишди.
Эртага бўладиган ўйинда “Қўқон-1912” оқ, “Бунёдкор” эса кўк формаларда ўйнайдиган бўлдилар.