10.05.2018
Ҳозиргина Қўқондаги “Марказий” стадионда Pepsi суперлига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Б. Арипов ҳамда ўйин назоратчиси Б Тоғаевлар иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлар ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, меҳмонлар “Нефтчи” футболчилари эса ҳаворанг либосларда майдонга тушадиган бўлишди.
Бугунги беллашувда жамоамизга омад тилаб қоламиз.