Баҳром Ҳайдаров: “Бугун ёшларга ишонч билдиргандик”

10.05.2018

“Қўқон-1912”  – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида фарғоналиклар устози Баҳром Ҳайдаров ва жамоанинг истеъдодли ўйинчиси Абдужамол Исроиловлар иштирок этишди.

Баҳром Ҳайдаров: –  Биласизлар, дерби ҳар доим шиддатли кечади. Айниқса, водий дербилари шиддат борасида бошқалардан ажралиб туради. Бугун ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида бугун ғолиб аниқланмади. Дурангга мос ўйин бўлди, деб ўйлайман.

Бугун ёшларга ишонч билдиргандик. Улар ишончларимизни оқлашди. Бугун улар борларини бериб ўйнашди. Бунинг учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Ёшларга далда бўлган тажрибали ўйинчиларга ҳам раҳмат.

Абдужамол Исроилов: Бугунги учрашувни қийин бўлишини билардик. Ўйин олдидан мураббийларимиз ўзимизга бўлган ишончни қайтаришди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО