10.05.2018
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ҳамда “Қўқон-1912” клуби етакчи аъзоси Жавоҳир Сидиқовлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Бугун болаларда чарчоқ аломатли сезилди. Рақиб бир киши кам бўлишига қарамай, ғалаба қозона олмадик. “Нефтчи” жамоасини бир очко билан табриклайман. Гол ургач, тезда рақиб ҳисобни тенглаштирди. Бу қайсидир маънода режаларимизни бузиб юборди.
Жавоҳир Сидиқов: “Нефтчи” футболчилари ҳимояда яхши тўп суришди. Уларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Шунинг учун босимсиз ўйнашди.
Биз эса ҳар доим ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугун вазиятлардан фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.