26.05.2018
Ҳозиргина Қўқондаги “Марказий” стадионда Pepsi суперлига 13-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари, учрашув комиссари Б Арипов ҳамда назоратчи Ф Абдуллаевлар иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси ҳаворанг формаларда, дарвозабонимиз қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “Қизилқум” футболчилари эса оқ либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Дарвозабон эса қизил қора формада майдонга тушади.