26.05.2018
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
-Бугун томошабоп ўйин бўлди. Биз ҳам, майдон эгалари ҳам ғалаба учун майдонга тушишганлиги кўриниб турди. Футболчиларимга раҳмат айтаман, кўрсатмаларимни бекаму-кўст бажаришди. “Локомотив” билан ўйиндан сўнг йигитларимда ўзларига бўлган ишончлари ортган эди. “Қўқон-1912” жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман.