26.05.2018
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
– Ўзларинг кўрдиларинг, бугун фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушган эдик. Шунга яраша футболчилар ҳаракат қилишди. Бироқ футболда омад деган нарса ҳам катта ўрин тутади. Қанча вазиятлар яратилди. Тўп бир неча бор дарвоза устуни ёки тўсинидан қайтди. Стадионга келиб бизни қўллаб турган мухлисларимиздан узр сўрайман. Афсуски уларни хурсанд қила олмадик.