Нўъмон Ҳасанов: “Биз ҳар доим ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз”

30.05.2018

Ўзбекистон кубоги  1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кеийинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз етакчиларидан бири Мурод Холмуҳаммедовлар қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Учрашув жуда қизиқарли бўлди. “Нефтчи” ҳам охиргигача курашди. Олдинги иккита ўйинда мағлубиятга учраганимиз учун бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун бунинг уддасидан чиқдик. Мухлисларимиз ҳам тўғри тушинишларини истардим. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлаш лозим. Биз ҳар доим ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз. Мухлислар доим ҳақ ,мен уларни фикрларини қадрлайман. Бироқ унутмайлик бугун таркибимизда ўйнаётган футболчиларни Қўқон футболини ривожланишига  анчагина  ҳиссаси қўшилди.

Мухлисларимиз бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб туришса, бизга ҳам осонроқ бўлар эди. Футболчилар ва мухлислар бир оила бўлишлари керак.
Бугунги ўйинга футболчиларни руҳан қандай тайёрлай олдингиз ?
Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг футболчиларни бугунги баҳсга тайёрлаш осон бўлмади. Иложи борича ҳаракат қилдик. Мухлислар клуби аъзолари билан футболчилар учрашгани ҳам яхши бўлди.Мен ҳар қанча кўрсатма бермай , майдонга тушиб ўйнайдиганлар футболчилардир. Шунинг учун уларни ҳамиша олқишлаб туриш даркор. Мухлисларимиздан илтимос футболчиларни ҳар доим қўллаб туришса нур устига аъло нур бўлар эди.
Қолаверса ҳакамларимиздан ҳам илтимосим бор. Улар ҳам ўйиндаги вазиятларга янада эътиборлироқ бўлишса.  “Қизилқум” билан бўлган ўйинни такрор кўриб чиққанимизда , яққол пенальти бўлган 2 вазиятда ҳакам пенальти бермаганини кўрдик. Бизнинг дарвозамизга эса иккиланмай пенальти белгилашяпти.

Мурод Холмуҳаммедов: – Қийин ўйин бўлди. Футболчилар руҳан тайёрлангандик. Навбатдаги дерби олдидан бизга ғалаба зарур эди. Мақсадимизга эришдик. Мураббиймиз атйганидек ҳар доим мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Наманганда ҳам ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бизни оғир кунларимизда ёнимизда турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Наманганда ҳам бизни мухлисларимиз ёлғизлатиб қўймасликларига ишонаман. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз деб ишонтираман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО