03.06.2018
Олимжон Йўлдошев бошчилигидаги “Қўқон-1912” футзал жамоаси навбатдаги тур ўйинни ўтказди.
10-тур доирасида вакилларимиз Наманганнинг “Навбаҳор” футзалчиларига қарши майдонга тушишди. Қўқон шаҳридаги 1-БЎСМ залида бўлиб ўтган учрашувларнинг биринчисида футзалчиларимиз 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишса, бугун ўтказилган иккинчи баҳсда наманганликлар 4:6 ҳисобда зафар қучишди.
Айтиш жоизки, ҳар икки ўйин ҳам водий “дерби”сига хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.
Футзалчиларимиз навбатдаги 11-тур ўйинларини, 7-8-июнь кунлари Жиззахда , “Сўғдиёна” футзалчиларига қарши ўтказишади.
Навбатдаги баҳсда вакилларимизга омад тилаймиз.
Футзал буйича
Ўзбекистон чемпионати
10-тур.
2 июнь
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 5:3
3 июнь
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 4:6