17.07.2018
18-19 июль кунлари PEPSI Суперлигада 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувларни бошқариб борадиган ҳакам, назоратчи ҳамда комиссарлар маълум бўлди. Унга кўра, 18 июль куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – АГМК ўйинини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.
Бундан ташқари, 6 май куни бўлиб ўтган “Пахтақор” – “Қўқон-1912” учрашувида айнан Шерзод Қосимов ишлаган эди.
Ушбу ҳакам бошарган ҳар икки баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилган.
PEPSI Суперлига
17-тур
18 июль, чоршанба
“Қўқон-1912” — АГМК
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Даврон Акмалов.
Назоратчи: АрслонХотамов.
Комиссар: Бобур Ҳайдаров.