18.07.2018
Мазкур учрашув ҳар икки жамоа учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Ушбу жамоалар охирги ўйинларни кўнгилдагидек ўтказа олмаётгани учун ўйиндаги ғалаба қиммати юқори эди. 10-дақиқада футболчиларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли кўриниш олди. 16-дақиқада ҳужумларимиздан бири гол билан якунланишига бир баҳя қолди. Сўнгги паллада Бердиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп ташқи томондан дарвоза тўрига тегди.
27-дақиқада ҳужумларимизнинг бирида меҳмонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнагани боис, АГМК дарвозаси томон пенальти белгиланди. Пенальтини эса доимгидек Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, яна бир имконият қўлдан бой берилди.
42-дақиқада АГКМ ҳимоячиси бу сафар Жасур Ҳакимовни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам яна пенальти белгилади. Ўн бир метрли нуқтадан яна Мурод Холмуҳаммедов адашмади ва ҳисобни оширди.
Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. 48-дақиқада Сидиқов – Бердиев комбинацияси жуда чиройли бўлди. Бердиев томонидан берилган сўнгги зарба салгина юқоридан кетди. 52-дақиқада Бердиевнинг зарбасини Матяш катта қийинчилик билан қайтаришга эришди.
62-дақиқада кетма-кет ташкил этилган ҳужумларимиздан бири рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазиятни вужудга келтирди.
64-дақиқада АГМК дарвозабони Павел Матяш бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди кейин эса эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди. Матяш майдонни эрта тарк этгач, олмалиқлар Алишер Саматов ўрнига иккинчи дарвозабон Зиявуддиновни майдонга туширишди.
72-дақиқа ҳисоб йириклашди. Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига учинчи голни киритди. Бурчак зарбасидан сўнг Бердиев боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
79-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини захирадан майдонга тушган меҳмонлар посбони Низомиддин Зиявуддинов қайтариб қолди.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Лекин юзага келган имкониятлардан самарали фойдалана олишмади. Шу тариқа, футболчиларимиз мавсумдаги энг чиройли ўйинларнинг бирини намойиш этган ҳолда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Pepsi Суперлига
17-тур
“Қўқон-1912” – АГМК – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Даврон Акмалов.
Назоратчи: Арслон Ҳотамов.
Комиссар: Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 27 (пен), 43 (пен), Суҳроб Бердиев – 72.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-63), 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов (11. Фирдавс Асадов-72), 17. Қувондиқ Рўзиев (55. Дарко Гожкович-66), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 9. Носир Отақўзиев, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Садиллоев, 79. Иқбол Маликжонов, 97. Муслим Қурбонов.
АГМК: 33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 11. Жасур Ҳасанов, 13. Лутфулла Тўраев, 15. Владимир Бубанья, 16. Милош Трифунович, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов (22. Абдумалик Абдуллаев-46), 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 71. Жамшид Ҳасанов (14. Зохир Пиримов-55), 72. Алишер Саматов (99. Низомиддин Зиявуддинов-69).
Захира: 6. Азамат Исроилов, 9. Зафар Полвонов, 17. Камолиддин Мурзоев, 19. Владислав Касминин, 36. Шахбоз Умаров, 70. Ойбек Қиличев.