Нўъмон Ҳасанов: “Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик”
the_title()

18.07.2018

Pepsi Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва клубимиз етакчиси, учрашувнинг энг яхши футболчиси Қувондиқ Рўзиевлар иштирок этишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Бугунги ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Ўйиндан завқ олдим. Катта ташаббусга эга бўлдик. Ўйинимиз борган сари очилиб бораётгани мени хурсанд қилмоқда. Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик. Айниқса футболчиларимнинг 1-таймдаги ҳаракатлари менга кўпроқ ёқди. Танаффусда ҳам шундай темпда ўйнашни давом эттириш ҳақида кўрсатма бердим.
Жасур Хакимовни анчадан бери биламан. У анча ҳаракатчан,яхши очилади ва ҳужумда катта жаҳмдаги ишларни бажаради. Жасур ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўйлайманки унинг энг яхши ўйинлари олдинда.
Кейинги тур “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Футболчиларга дам бермаймиз, эртадан бошлабоқ тайёргарликни бошлаймиз. Қаршидан ҳам яхши натижа билан қайтиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Қувондиқ Рўзиев: Авваламбор стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Учрашувда катта ташаббусга эга бўлдик. Вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин эди. Мураббиймиз айтганидек ўйинимиз очилиб бормоқда. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО