Ўртоқлик учрашувида мағлубият
the_title()

03.09.2018

Тошкентда йиғин ўтказаётган футболчиларимиз бугун “Локомотив”га қарши назорат учрашувини ўтказишди.

Бугунги баҳсни Жавоҳир Сидиқов томошабин сифатида кузатиб борган бўлса,  Дарко Гожковичда кичик жароҳат борлиги боис майдонга туша олмади. Шунингдек, Ойбек Рустамов Ўзбекистон  U-21 терма жамоаси билан Хитойга кетгани сабабли таркибимизда бир қатор йўқотишлар юз берди. Мурод Холмуҳаммедов эса миллий терма жамоаси йиғинига таклиф олганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Учрашувни “темирйўлчилар” фаол бошлашди. Лекин вақт ўтиши билан ташаббус вакилларимиз томонига ўтди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида “Локо” футболчилари ҳисобни очишди. Бурчак тўпидан кейин Алишер Шоғуломов дарвозамизни ишғол этди. Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Аммо вазиятлардан фойлдалана олмаслик оқибатида рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик.

Тайм охирига келиб футболчилар келиша олмай қолишди. Натижада Суҳроб Бердиев ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Бир киши кам бўлиб қолганимиз етмаганидек, танаффусга чиқиб кетиш олдидан яна ўша Шоғуломов дарвозамизни иккинчи марта аниқ нишонга олди.

Ўртоқлик учрашуви бўлгани боис иккинчи таймда жамоамиз тўлиқ таркибда ҳаракат қилди. Аниқроғи, қизил карточка олган Суҳроб Бердиев ўрнига Бехруз Саъдуллоев майдонга тушди.

Айтганча, бугунги ўйинни стадионда 23-турдаги рақибимиз “Насаф” жамоаси вакиллари ҳам кузатиб боришди.

62-дақиқада чиройли комбинация ташкил этдик. Аввалига Ҳакимовнинг кучли зарбасини ҳимоячи қайтарди, сўнгра Асадовнинг бош билан берган зарбаси салгина ноаниқ бўлди. Бир дақиқа ўтиб, жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Бу сафар “Локо”ни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди.

67-дақиқада рақибмиз учинчи тўпни киритишди. Бу пайтда Жасур Ҳакимов жароҳат олиб, унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилаётганди. “Локо” футболчилари эса майдонда сон жиҳатдан устун бўлиб турган вақтларида учиничи голни дарвозамизга киритишди. Учинчи гол муаллифи ҳам Шоғуломов бўлди.

80-дақиқада Диёр Туропов дарвозамизни ишғол этди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, вакилларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. “Локо” футболчилари жарима майдончаси ичида Иқбол Маликжоновни қўполлик эвазига тўхтатиб қолишди. Пенальтини эса Қувонлиқ Рўзиев аниқ амалга оширди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа, вакилларимиз ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учрашди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:4 (0:2)

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

Голлар: Алишер Шоғуломов – 26,45, 67, Диёр Туропов – 79. – Қувондиқ Рўзиев – 81 (пен).

“Қўқон-19212”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев, 17. Қувондиқ Рўзиев,  19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов,

Захира: 71. Сарвар Каримов, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 78. Бехруз Саъдуллоев.

“Локомотив”: Маъмур Икромов, Игорь Йелич, Кахи Махарадзе, Сергей Прохоров,  Идрис Бикмайкин, Фаррруҳжон Иброҳимов, Садриддин Абдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Диёржон Туропов, Азиз Амонов, Алишер Шоғуломов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО