07.09.2018
Pepsi суперлиганинг навбатдаги босқичига барча жамоалар қатори “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар.
Жамоа аъзолари кеча Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида йиғилиб, айни дақиқаларда “Марказий” стадионида машғулотларга киришишган.
Машғулотларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинган Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Ўзбекистон U-21 жамоаси билан Хитойдаги турнирда иштирок этаётган Ойбек Рустамовлар иштирок этишмаяпти. Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида иштирок этган Жавоҳир Сидиқов эса жамоамиз машғулотларига қўшилган.
Қўқондаги йиғин суперлиганинг 23-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўйингача давом этади. Йиғин давомида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан синов-назорат учрашувини ўтказиш ҳам мураббийларимизнинг режаларига киритилган.