09.09.2018
Хитойда ўтказилган халқаро футбол мусобақасида иштирок этаётган Жамшид Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бугун сўнгги ўйинини Хитойга қарши ўтказди.Бугунга қадар вакилларимиз мусобақа доирасида Тожикистон U-21 ҳамда Мьянма U-21 терма жамоаларини мағлуб этишган эди.
Бугунги ўйинда мезбонлар Хитой U-21 терма жамоасига қарши саф тортган ўзбек ўғлонлари муросасиз кечган баҳсда 1-1 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Учрашувдаги ўзбекистонликларнинг голига Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.
Умумий ҳисобда 7 очко тўплаган юртдошларимиз мусобақа чемпиони унвонига сазовор бўлишди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.
Бу терма жамоа сардори “Қўқон-1912” футболчиси Ойбек Рустамов эканлиги бизга қўшимча ғурур бағишлайди !