12.09.2018
Ўринбосарларимиз иккинчи босқичдаги биринчи учрашувларини ўз майдонларида Қаршининг “Насаф” жамоаси қарши ўтказишди. Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 13-дақиқада футболчиларимиз яхши ҳужум ташкил этишди. Бехруз Саъдуллоевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Орадан ҳеч қанча ўтмай, меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Жарима зарбасидан кейин дарвоза тўсини жамоамизни голдан сақлаб қолди. 29-дақиқада ҳисоб очилди. Дилшод Баратовнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса Муслим Қурбонов аниқ зарба бериб рақиб дарвозасини ишғол этди. Қолган дақиқаларда эса ҳисоб ўзгармади. Натижада
жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни рақибларимиз фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада Шерзод Темиров яқин масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. 61-дақиқада вакилларимиз яхши комбинация ташкил этишганди. Муслим Қурбонов сўнгги зарбани йўллай олмади. Бир дақиқа ўтиб Достон Мелиқўзиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
73-дақиқада рақибнинг биринчи зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, такрорий зарбани Сарвар Каримов қайтаришга эришди. Орадан икки дақиқа ўтиб, вакилларимизда ҳисобни ошириш учун яхши имоконият вужудга келганди. Муслим Қурбоновнинг боши билан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
Қолган дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятларни вужудга келтиршди. Лекин улардан самарали фойдалана олмадик. Шу тариқа, ўринбосарларимиз иккинчи босқични кичик ғалаба билан бошлашди.
Ёшлар лигаси
23-тур
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Даврон Акмалов, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе, Ойбек Азамжонов.
Назоратчи: Р. Серазитдинов.
Гол: Муслим Қурбонов – 29.
“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 5. Жасур Ёқубов, 8. Иброҳим Ғофуров, 10. Иброҳим Мухторов, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 25. Бехруз Саъдиллоев, 26. Исмоил Толипов, 97. Дониёр Тўлашев, 98. Савелий Абрамов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Шукур Мўминов, 9. Рамз Исақов, 14. Аюбхон Абдураҳимов, 23. Мўмин Содиқжонов, 70. Иброҳим Аҳмаджонов, 96. Умид Муҳаммадалиев.
“Насаф”: 65. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4. Журабек Манонов (с), 6. Худоёрхон Сагдуллаев, 7. Ойбек Бозоров, 9. Шерзод Темиров, 15. Нурбек Ботиров, 16. Отабек Комилжонов, 19. Дадажон Маматқулов, 33. Темур Комилжонов, 34. Самандар Шукруллаев, 43. Алижон Ахматов.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 14. Жаҳонгир Қурбонбоев, 17. Муҳриддин Зоиров, 20. Искандар Шодмонов, 22. Маъруф Жумаев, 35. Ислом Баратов.