Нўъмон Ҳасанов: “Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди”

13.09.2018

PEPSI Суперлига 23-тур “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва “Қўқон-1912” етакчиларидан бири Ўткир Юсуповлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Ўйин чиройли, шиддатли руҳда бўлди. Футболчилар яхши ўйнашди. Барча борини бериб ҳаракат қилди. Сидиқовнинг голи жуда чиройли чиқди. Фақат гол ўтказворган вазиятда футболчиларимиз бироз концентрацияни йўқотишди. Бугун дуранг ўйнаган бўлсак-да, футболчиларимизга раҳмат айтаман. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Такрор айтаман, суперлигадаги ҳар бир учрашув шундай шиддатли ўтади. Бунга бугун яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Жаомам бугун икки таймда икки хил тактикада ўйнади. Албатта ўнг қанот ҳимоясида Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг йўқлиги билинди.
Ойбек Рустамов терма жамоадан келди, балки шунинг учун бироз киришиб кетиши қийин бўлгандир. Ойбек яхши футболчи.
Ўткир Юсупов: Ўйин мухлисларга ёқди, деб ўйлаймиз. Мураббийларимиз кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Лекин хатога йўл қўйдик. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Кейинги баҳсларда ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО