16.09.2018
Бугун жамоамиз шифокори Улуғбек Ҳамдамовнинг туғилган куни. Ўзининг камтарлиги ва меҳнатсеварлиги билан жамоа аъзолари орасида ўзига хос ҳурматга сазовор бўлган Улуғбек бугун 31 ёшга тўлди. Жамоамиз кўрсатаётган натижаларда албатта Улуғбекнинг ҳам ҳиссаси беқиёсдир.
Барча жамоа аъзолари ва мухлисларимиз номидан Улуғбекни бугунги таваллуд айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз. Улуғбекка соғлик, оилавий бахт ва ишларига омад тилаймиз!