19.10.2018
Pepsi Суперлига 26-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” баҳси олдидан ўйин комиссари Маъмур Саидқосимов ва ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.
Унда бугунги учрашувнинг ташкилий масалалари ҳал қилинди. Шунингдек, бугунги учрашувда жамоалар қандай либосда ҳаракат қилишларига ҳам ойдинлик киритилди.
Бугунги баҳсда вакилларимиз оқ рангли либосларда майдонга тушишади. Мезбонлар “Сўғдиёна” футболчилари эса кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.
Бугунги беллашувда жамоамизга омад тилаб қоламиз.