18.05.2019
Coca Cola Суперлига 9-тур доирасидаги “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Аввало, “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ҳақли ғалабага эришишди.Бугун очиқ футбол бўлди. Биз ўз майдонимизда ўйин ўтказмаётганимиз ҳам салбий таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин. Келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиздан миннатдормиз. Бугун шогирдларимизнинг охирги 20 дақиқа кўрсатган ўйинидан қониқдим, холос. Қолган дақиқалардаги ўйиндан кўнглим тўлмади. Назаримда ўз майдонимизда ўйнамаётганимиз учун футболчиларда қандайдир руҳий тушкунлик кузатилмоқда. Кучли жамоамиз бор эди. Таркибдаги йўқотишлар ўрнини етарли даражада тўлдира олмадик. Кейинги ўйинга янада жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз.