19.05.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Азиз Тўхтабоевнинг туғилган куни. Қўқон футболи фидойиларидан бири, жамоамиз муваффақиятларида ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келаётган ёш мутахассис бугун ўзининг 34 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан Азиз Тўхтабоевни чин юракдан табриклаймиз. Ёш мураббиймизга сиҳат-саломатлик, фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Яна бир бор туғилган кунлар муборак бўлсин!