18.10.2019
Coca cola суперлига 22-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжманиниг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
– Бугун биз учун муҳим баҳс эди. Чемпионлик учун курашдан кўра суперлигада қолиш учун бўладиган ўйинлар қизиқарлироқ кечмоқда. Биз хавфли зонадамиз. Ҳар бир очконинг қиммати баланд. Бугун ютмаганимизда аҳволимиз анча оғирлашарди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Бугун бизга омад келганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Ҳозирги ҳолатда ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Шогирдларим ишончимизни оқлашди.
Бугун вилоятимиз раҳбарлари ҳам бизга руҳий томондан далда бўлишди.Ўйиндан олдин раҳбарият менга ғалаба қозонишни вазифа қилиб қўйган эди.
Ҳозир қайси жамоада суперлигада қолиш учун имконият кўпроқлигини билмайман. Ҳамма жамоаларда имконият бор, шунинг учун ҳар бир учрашув биз учун муҳим ҳисобланади.