18.10.2019
Coca cola суперлига 22-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжманиниг иккинчи қисмида жамоамиз устози Азиз Тўхтабоев қатнашди.
Бугунги ўйиндан олдин режаларимиз бошқача эди. Футболчиларга фақат ғалаба қозонишимиз шартлигини уқтиргандик. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски ўз хатоларимиз эвазига дарвозамиздан голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Ҳали камчиликларимиз етарлича эканлигини бугунги учрашув кўрсатиб берди.
Бундан буёғига ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб бормоқда. Бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Навбатдаги баҳсларда ижобий натижаларни қайд этиб турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб оламиз деб ишонаман.