20.10.2019
Фарғонада бўлиб ўтаётган «Фарғона водийси кубоги» халқаро мусобақасининг финалчилари аниқланди.
Кунинг биринчи ўйини Қирғизистоннинг икки жамоаси – «Академия» (Ўш) – «Нур Баткен» (Баткен) жамоалари ўртасида ўтказилди. Мазкур баҳсда «Нур Баткен» жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўлланма олди.
“Вилоят дербиси” мақомига эга бўлган мазкур баҳсдан кейин иккинчи финалчи номи маълум бўлди.
Учрашувни вакилларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. 14-дақиқада Отабек Ҳайдаровнинг кучли зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди. 21-дақиқада “Нефтчи” футболчилари ҳисобни очишга яқинлашишди. Рақиб футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Унинг зарбасини посбонимиз қайтариб қолди.
Биринчи бўлим якунланиш арафасида фарғоналиклар ҳисобни очишлари мумкин эди. Жамшид Тўрақуловнинг яқин масофдадан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Танаффусга жамоалар шундай ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. “Нефтчи” вакиллари эса қарши ҳужумларда анча хавфли ўйин кўрсатишди. 71-дақиқада Тимур Усмоновнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 77-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аброр Усмоновнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ислом Каримов ҳисобни очди. Шу тариқа, “Нефтчи” футболчилари бугунги баҳсда ғалаба қозонишди ва финалга йўлланма олишди.
“Фарғона водийси кубоги” халқаро турнири
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Аҳрор Раҳматов, Ойбек Аъзамжонов, Маҳмуд Рустамов.
Гол: Ислом Каримов – (90+1).
“Нефтчи”: 21. Фаррух Турдалиев, 7. Ислом Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобилов, 15. Миржамол Неъматов, 17. Мансур Саидов, 19. Алишер Абдувоҳидов, 20. Дилёр Ирматов, 28. Жавоҳир Расулов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшид Тўрақулов, 99. Иброҳим Нуъмонов.
Захира: 16. Хуршид Муҳаммадов, 35. Шерзод Абдураимов, 14. Абдужалил Маназаров, 26. Бобур Исроилов, 27. Сардор Мирзашоев, 32. Нодир Юлдашев, 33. Дилшод Умрзоқов, 38. Ибоджон Абелфазов, 77. Ислом Каримов.
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев (12. Муҳаммадали Собиров – 88), 4. Собит Синдаров (7. Рамз Исақов – 74), 5. Ҳожимат Эркинов (11. Иброҳим Мухторов – 75), 9. Зафар Тўраев (14. Барҳаёт Саидаҳмаджонов – 55), 16. Жасур Ҳасанов (19. Шаҳзод Маъмуржонов – 70), 21. Тимур Усмонов, 27. Дониёр Тўлашев, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 72. Алишер Саматов, 91. Отабек Ҳайдаров (20. Аброр Усмонов – 55), 99. Дилшод Баратов (17. Шукур Мўминов – 75).