22.10.2019
Лига кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе иштирок этди.
– Биз бу мусобақанинг финалига йўл олганимиздан хурсандмиз. Лига кубогининг биринчи финалчиси бўлганимиздан хурсандман. Бизда турнир ғолиби бўлишга имконияти бор. Менимча, бугун биз финалга ҳақли эдик. Ўйин давомида бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Сўнгги пайтларда тиғиз тақвим бўйича ўйнашимизга тўғри келмоқда. Уч кун олдин Самарқандда “Динамо”га қарши тўп сургандик. Бугун “Қўқон-1912” жамоаси билан майдонга тушдик. Тўрт кундан кейин эса бизни Ўзбекистон кубоги финали кутиб турибди. Мавсумни эрта бошлаганимизни ҳам таъкидлашни истардим. Кези келганда, шогирдларимга бугунги ўйин учун миннатдорчилик изҳор этмоқчиман.