29.10.2019
Учрашув мезбонлар учун омадли бошланди. 3-дақиқада дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Шаҳзод Бешимов пенальтини аниқ амалага ошириб учрашувдаги ҳисобни очди.
20-дақиқада вакилларимизда яхши имконият юзага келди. Рамзбек Исақов аввалига боши билан зарба йўллаган эди салгина ноаниқ бўлди. Кейинги зарбасини эса дарвозабон эгаллаб олди.
37-дақиқада эса мезбонлар иккинчи тўпни киритишди. Шуҳрат Неъматов ўзи жарима майдончамизга кириб борди ва дарвозабонимиз билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Яқин масофадан йўлланган кучли зарбадан сўнг тўп дарвозамиздан ўрин олди.
Биринчи бўлимга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 55-дақиқада Дилшод Самиқовнинг кучли зарбаси салгина ноаниқ бўлди. 2 таймдаги дастлабки хавфли хужум вакилларимиз томонидан юзага келтирилганди. Кейин тўлиқ устунликка эга бўлган вакилларимиз бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади.
Сўнгги дақиқаларда Дилшоджон Самиқов бирга-бир вазиятни йўққа чиқарди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Шу тариқа ёшларимиз яна мағлубиятга учрашди.
U 21 биринчилиги
23-тур
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 2:0 (2:0)
Ҳакамлар: Наим Қосимов (Қарши), Акмал Ғиёсов, Муҳриддин Юлдашев (Бухоро), Илья Ильин (Бухоро).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Шахзод Бешимов (3 пен), Шухрат Неъматов (37)
“Қўқон-1912”:12. Собиров Муҳаммадали, 3. Абурахимов Аюбхон, 9. Тўраев Зафар, 26. Миркомилов Абдуллоҳ, 28. Исақов Рамзбек, 31. Мухторов Иброҳим, 32. Мўминов Шукуржон, 37. Самиқов Дилшоджон, 41. Усмонов Аброр, 42. Саидаҳмаджонов Барҳаёт. 98. Аҳмаджонов Иброҳим.
Захира: 1. Абдуллаев Исломжон, 6. Усмонов Иброҳим, 39. Каримов Бекзоджон, 45. Комилов Асадбек.
“Бухоро”: 25. Шоҳжахон Насимов, 13. Феруз Мўйинов, 19. Бекзод Саидов, 20. Жавоҳир Шодмонов, 55. Охунжон Сайфиддинов, 57. Шухрат Неъматов, 86. Ихтиёржон Рамазонов, 87. Тоҳир Шамситдинов, 88. Шахзод Бешимов, 89. Аббосбек Жумақулов. 97. Бобиржон Султонов.
Захира: 80. Амон Бакаев, 18. Ойбек Бобоев, 77. Жобирбек Наврўзов, 82. Муҳаммад Сиддиқжон Тимуров.