30.10.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг тажрибали футболчиси, ўзбек футболида ўзига яраша ўрнига эга бўлган ҳимоячи Александр Мерзляковнинг туғилган куни. Александр бугун 33 ёшни қарши олди.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Мерзляковни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз !
Александрга узоқ умр, соғлик ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз. Бугун “Бухоро” жамоаси билан бўладиган учрашувда футболчиларимиз Александр Мерзляковга ўзига хос совға тақдим қиладилар деб умид қиламиз.
Туғилган кун муборак бўлсин !!!