06.11.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси етакчиларидан бири – Марко Миличнинг туғилган куни.
Мухлислар меҳрини қозонган Сербиялик футболчи бугун ўзининг 32 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббиийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва мухлисларимиз номидан Маркони чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, футболчилик фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Туғилган кунинг муборак бўлсин, Марко!