08.11.2019
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкент шаҳрида ўтаётган машғулотлари ҳар куни яхши кайфият билан бошланмоқда. Бугунги машғулотлар Иқбол Маликжоновни туғилган куни билан табриклаш орқали бошланди. Барча футболчилар Иқболжонга соғлик, узоқ умр ва омад тилашди.
Мурабббийлар штаби машғулотларга тайёрлаб келган дастурлари орқали футболчиларга аввалига жисмоний ҳолатни яхшиловчи машқлар берилди. Сўнгра тўп билан ишлаш машқлари ўтказилди. Назарий машғулотлар чоғида кўрсатиб берилган ҳар хил комбинациялар такрор ва такрор амалда синаб кўрилди.