13.11.2019
“Қўқон-1912” футболчилари Тошкент шаҳрида ўқув -йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Кеча футболчиларимиз Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб , ғалаба қозонишган эди.
Бугун жамоамиз футболчилари яна бир назорат ўйинида майдонга тушишди. Бугунги рақиб “Локомотив”нинг ёшлар жамоаси бўлди. Кечаги ўйиндан фарқли равишда бугун мураббийларимиз асосан кеча майдонга тушмаган ҳамда ўринбосарлар таркибидан келиб асосий жамоа машғулотларида иштирок этаётган футболчиларга имконият беришди. Тошкентдаги “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтган қизиқарли беллашув 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Қуйида бугунги баҳсдан олинган суратларни томоша қилинг.