17.11.2019
Тошкентдаги “Бунёдкор” академиясига қарашли спорт залида , про лига жамоалари ўртасидаги футзал бўйича Ўзбекистон биринчилигининг 2 тур ўйинлари якунига етди.
“Қўқон-1912” футзалчилар ушбу турни муваффақиятли якунлашди. Вакилларимиз учта баҳсда майдонга тушиб, учта ғалабага эришишди.
Дастлабки кунги учрашувда “Қўқон-1912” футзалчилари Навоийнинг “Строител-Зарафшон” футзалчиларига қарши майдонга чиқишди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган баҳсда футзалчиларимиз 3-2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Иккинчи куни «Қўқон-1912» футзалчилари Термизнинг «Сурхон» жамоаси футзалчиларига қарши тўп суришди. Голларга бой ўтган ўйинда футзалчиларимиз 6-4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учинчи кунги беллашувда эса вакилларимиз “Хоразм” жамоаси футзалчиларига қарши майдонга тушиб 7-3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шундай қилиб футзалчиларимиз 2 тур баҳсларини 100 фоизлик натижа билан якунлаб,турнир жадвалида карвонбоши бўлиб туршибди.
2-турдан кейин футзалчиларимиз ҳисобида 13 очко бор.