18.11.2019
Тошкент шаҳрида машғулот олиб бораётган “Қўқон-1912” футболчилари бугун яна бир назорат ўйинида майдонга тушишди. Мураббийлар штаби футболчиларда ўйин амалиётини сақлаб туриш мақсадида режа асосида ўртоқлик ўйинларини ўтказишмоқда.
Бугунги рақиб Тошкент шаҳрининг “Сергели” жамоаси бўлди. Гарчи бу жамоа қуйи лигада тўп сураётган бўлсада ўз олдига жиддий мақсадларни қўйганлиги уларнинг ҳатти-харакатларидан кўриниб турибди. Жамоа сафида бир нечта хорижлик футболчилар тўп суришди.
“Шунқор”лар таркибида эса йиғинда иштирок этаётган барча футболчилар майдонга тушдилар.
Қизиқарли бўлиб ўтган ўйинда тажриба борасида анча устун бўлган Қўқонлик футболчилар 3-0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги голларни Отабек Ҳайдаров(2та) ҳам Шаҳбоз Эркиновлар киритишди. Эртага Азиз Тўхтабоев шогирдлари ўзларининг пойтахтддаги сўнгги машғулотларини ўказишади.
Қуйида бугунги ўйиндан олинган суратларни томоша қилинг.
Назорат ўйини.
“Қўқон-1912” – “Сергели” 3-0
Голлар: Отабек Ҳайдаров (2та), Шаҳбоз Эркинов.