22.11.2019
Кеча “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари Қўқондаги “Марказий” стадионида ўз машғулотларини ўтказди. “Шунқорлар” кеча тўлиқ таркиб билан машғулотда иштирок этишди. Ўзбекистоннинг миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари сафига жалб қилинган Мурод Холмуҳаммедов, Ойбек Рустамов ҳамда Хожимат Эркиновлар жамоа таркибига келиб қўшилишган. Кечаги машғулотларда мураббийлар штаби футболчиларнинг тўп билан ишлашларига урғу беришди. Дарвозага турли масофалардан зарбалар йўлланди. Азиз Тўхтабоев шогирдлари эртадан кейин бўлиб ўтадиган “АГМК”га қарши ўйинда ўз мухлисларини ғалаба билан хурсанд қилишни мақсад қилишган. Барча азиз мухлисларимизни 23 ноябрь куни “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган қизиқарли ўйинга таклиф қиламиз !