22.11.2019
Ўйинни жамоалар шиддатли тарзда бошлашди. Ёмғир ёғиб турганига қарамай, футболчилар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Учрашувдаги биринчи хавфли вазият меҳмонлар томонидан содир этилди. 10-дақиқада Камрон Абдуҳамидовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
21-дақиқада олмалиқликлар ҳисобни очишди. Қанотдан ташкил этилган ҳужумни Камрон Абдуҳамидов гол билан якунлади.
38-дақиқада АГМК вакиллари хавфли ҳужум ташкил этишди. Тошпўлатовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Бунга қадар вакилларимизда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор имконият юзага келганди. Аммо ушбу вазиятлардан самарали фойдалана олмадик. Тайм охирида қўқонликлар яхши вазиятни йўққа чиқаришди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол тарзда бошлашди. Таймни шиддатли бошлаган футболчиларимиз рақиб даровзаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо улардан фойдалана олмаслик оқибатида ҳисобни тенглаштира олишмади. Учрашув якунланиши арафасида дарвозабонимизнинг маҳорати жамоамизни иккинчи голдан сақлаб қолди. 89-дақиқада Расул Йўлдошев дарвозамизга иккинчи голни киритди. Шу тариқа, ёшларимиз навбатдаги баҳсда ҳам мағлубиятга учрашди.
U-21 биринчилиги
24-тур
“Қўқон-1912” – АГМК – 0:2 (0:1)
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Муҳаммадсултон Фозилов, Азиз Исақов, Достон Мирзараимов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
Голлар: Камрон Абдумўминов (21), Расул Йўлдошев (89).
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 9. Зафар Тўраев, 21. Тимур Усмонов, 26. Абдуллох
Миркомилов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 47. Дониёр Тўлашев, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 92. Расул Абдумўминов, 32. Шукур Мўминов 36. Умид Муҳаммадалиев,
37. Дилшод Самиқов, 45. Асадбек Комилов, 88. Рустем Асанов, 98. Иброҳим Аҳмаджонов.
АГМК: 1. Низомиддин Зиёвутдинов, 18. Расул Йўлдошев, 23. Акмал Шораҳмедов, 28. Шероз Жалолов, 77. Владислав Касминин, 27. Шаҳзод Алақулов, 28. Шероз Жалолов, 59. Сайдулло Тошпўлатов, 60. Камрон Сайдазимов, 53. Шуҳрат Иноятов, 55. Сардор Абдунабиев,
38. Камрон Абдулҳамидов.
Захира: 16. Ербол Манопов, 29. Элдор Бегимов, 52. Лазиз Муҳаммаджонов, 58. Достон Бердиқулов
63. Суннатилло Абдуғаниев, 67. Фазлиддин Наримонов.