Миржалол Қосимов: “Бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов жуда ажойиб ўйин ўтказди”
the_title()

23.11.2019

Coca Cola суперлига 24-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

– Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Водийда осон бўлмаслигини билгандик. Рақиб шунга муносиб тарзда ҳаракат қилди. Бугунги баҳс бизга омадли келди. Футбол шунақа гол урмасанг ғалаба қозона олмайсан. Шундай бўлса-да, Қўқонликлар кўплаб  вазиятларни юзага келтиришди. Йирик ҳисобда мағлубиятга учраётганига қарамай, тинимсиз ҳужумларни ташкил этишди. Охиригача курашишди. Рақибнинг бугунги ўйини  менда илиқ таассурот қолдирди. Бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов жуда ажойиб ўйин ўтказди. Дарвозабон бизни кўплаб вазиятларда қутқариб қолди.

Битта жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Баъзан йиллар давомида битта жамоани шакллантиришга ҳаракат қиласан. “Локомотив”га чемпион бўлиш учун беш йил кетганди. “Пахтакор”га  ҳам уч йил лозим бўлди.

Миржамол Қосимов бундан олдинги айрим ўйинларда ҳам бугунгидек бурчакдан гол киритганди. Умуман стандартлар устида биз кўп ишлаймиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО