05.12.2019
Бугун Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” академиясига қарашли спорт залида , футзал бўйича про-лига жамоалари ўртасидаги мамалакат биринчилиги ўз ниҳоясига етди.
Муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган “Қўқон-1912” футзалчилари сўнгги турларда иккита ўйин ўтказишди. Улардан бирида “Сурхон” жамоасига 4-5 ҳисобида имконият бой берилди. Сўнгги турда эса “Хоразм” жамоаси футзалчилари 10-7 ҳисобида доғда қолдирилди.
Шундай қилиб футзалчиларимиз келаси йил суперлига мусобақасида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан “Қўқон-1912” футзалчиларига про-лига чемпионлик кубоги ҳамда мусобақанинг олтин медаллар топширилди.
Мукофотлар муборак азизлар !!!