Машғулотлар давом этмоқда
the_title()

23.12.2019

Янги мавсумга тайёрларликни бошлаб юборган “шунқорлар”нинг машғулотлари давом этмоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Куннинг биринчи ярмида тренажёр залида шуғулланган футболчиларимиз , кечки пайт майдонда тўп билан ишламоқдалар. Кеча бўлиб ўтган машғулотда ҳимоячи Алишер Саматов жиддий жароҳат олган. Шифокорлар Саматовнинг оёғи сингганлигини айтишмоқда. Алишер Саматов қанча муддатга сафдан чиққанлиги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади. Биз футболчимизга тезроқ соғайиб майдонга қайтишини тилаб қоламиз.

Бугундан машғулотларга жамоанинг икки етакчи футболчилари , Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Қувондиқ Рўзиевлар қўшилишди. Кечки пайт бўлиб ўтган машғулотлар , бугун туғилган кунини нишонлаётган , жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедовни табриклаш билан бошланди. Жамоа аъзолари Муроджонга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва келгуси фаолиятига омад тилашди.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигида ўтган машғулотларда футболчилар тўп билан муомала қилиш бўйича турли машқларни бажариб кўришди.

DSC_4801 копия

DSC_4810 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО