24.12.2019
Бундан бироз олдин Тошкентдаги “Зарафшон” концерт саройида , ЎФА ҳамда ПФЛ томонидан , 2019 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Маросимда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар тақдирландилар .
1. Ўзбек футболи нуронийси – Наримон Жалолов.
2. Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун – Coca Cola компанияси раҳбари Анвар Ҳаджиев
3. Фидоийлик рамзи – Одил Ахмедов
4. Самарали хамкорлик учун – Спорт ТВ, Ўзбекинвест, Трастбанк, ЕвроАсия
5. Мухлислар ташрифи – “Навбаҳор” жамоаси
6. Йилнинг энг яхши футбол журналисти – Қаҳрамон Асланов, tribuna.uz нашри
7.Энг яхши футбол ассоциацияси – Андижон вилояти
8.Энг яхши ёшлар мураббийи – “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев
9. Йилнинг энг яхши ёш футболчиси – Жасурбек Жалолиддинов
10. Йилнинг энг чиройли голи – Музаффар Музаффаров
11. Йилнинг энг яхши ҳаками – Валентин Коваленко
12. Фэйр-плей соврини – “Насаф” жамоаси
13. Йилнинг энг яхши футзалчиси – Акбар Усмонов
14. “Жасорат” номинацияси – Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси
15. Йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Умида Заирова
16.Йилнинг рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”)
Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор”), Игорь Голбан (“Навбаҳор”), Сардор Қулматов (“Сўғдиёна”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Локомотив”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”).
Ҳужумчилар: Драган Черан (“Пахтакор”), Ҳумоюн Муртазоев (“Насаф”).
Бош мураббий: Улуғбек Бақоев (Сўғдиёна)
17. Суперлиганинг энг яхши футболчиси – Драган Черан.
18. Йилнинг энг яхши тўпурари – Драган Черан
19. Суперлиганинг энг яхши мураббийи – Шота Арвеладзе
20. Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи – Вадим Абрамов
21. Йилнинг энг яхши футболчиси – Элдор Шомуродов