“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди
the_title()

26.12.2019

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари , мураббийлар штаби тузиб чиққан режа асосида давом этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Машғулотларнинг биринчи қисми футболчиларнинг жисмоний имкониятларини оширишга қаратилаётган бўлса.иккинчи қисмда асосан тўп билан ишлашга эътибор қаратилмоқда.
“Шунқорлар”нинг машғулотлари “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида олиб бориляпти. Жамоа таркибида ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бироқ мураббийларимиз суперлигада тўп сурган бир қатор маҳоратли футболчиларни жамоага таклиф қилиш борасида ишларни олиб боришмоқда. Келгуси йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғин чоғида бир қатор янги номлар жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек ўринбосарлар жамоасига ҳам бир қатор ёш футболчиларни таркибга қўшиш мақсадидаги кўрик бўлаётганидан барчангизни хабарингиз бор.
“Қўқон-1912” жамоаси билан шартномаларининг муддати якунига етган жамоамизнинг етакчи футболчилари, Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Бердиев ҳамда Қувондиқ Рўзиевлар келгуси мавсумни ҳам “шунқорлар” таркибида ўтказадиган бўлишди. Футболчилар ҳамда жамоа раҳбарияти ўртасидаги музокаралар ижобий якунланди.
Қуйида кечаги куннинг иккинчи ярмида ҳамда бугунги куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.

photo_2019-12-26_12-31-52

photo_2019-12-26_12-32-01

photo_2019-12-26_12-32-08

photo_2019-12-26_12-32-11

photo_2019-12-26_12-32-16

photo_2019-12-26_12-32-29

photo_2019-12-26_12-32-35

photo_2019-12-26_12-32-41 photo_2019-12-26_12-32-57

photo_2019-12-26_12-32-59

photo_2019-12-26_12-33-13

photo_2019-12-26_12-33-19

photo_2019-12-26_12-33-26

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО