04.01.2020
Янги йил байрами муносабати билан танаффусга чиққан “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари бугундан , 2020 йилдаги дастлабки машғулотларини бошлайди. Жамоа аъзолари бугун Тошкент шаҳрида тўпланишади. Тошкент шаҳридаги машғулотлар 21 январга қадар давом этади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари машғулотларни “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда кунига икки маҳалдан олиб боришади.
Жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига , икки ой муддатга ижарага берилди. Хабарингиз бор “қалдирғочлар” Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан бошлаб юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Жамоамиз раҳбарияти “Бунёдкор” жамоаси ватанимиз шаънини ҳалқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишларига ишонади. Биз “Бунёдкор” жамоасига бу йўлда омад тилаймиз. Сардоримизнинг “Бунёдкор” жамоасига ОЧЛ ўйинларида ёрдам бериши бизга қўшимча ғурур бахш этади.