09.01.2020
Тошкентда йиғин ўтказаётган футболчиларимиз бугун 2020 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Халқаро ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлган ушбу ўйин рақибимиз учун омадли келди. 8-дақиқада тожикистонликлар ҳисобни очишди. Манучеҳр Жалилов қанотдан оширилган тўпни дарвозамизга аниқ йўллади. 21-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан Отабек Ҳайдаров унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этди.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа футболчиларида бир қатор қулай имкониятлар вужудга келишига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи таймда таркибимиз тўлиқ ўзгарди. Тайм бошидан футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Ўз навбатида рақибларимиз ҳам хавфли ҳужумлар билан жавоб қайтариб туришди. 82-дақиқада жамоамиз ҳисобда олдинга чиқиб олди. Жамшид Ҳасанов ажойиб зарбаси билан рақиб посбонини ожиз қолдирди. Айнан шу гол жамоамизга 2020 йилдаги биринчи ўйинда ғалаба келтирди.
Қўқонликлар йиғин давомида яна иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишади. 14 январь куни “Сўғдиёна”, 18 январь куни эса “Андижон” жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида келишувга эришилган.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” (Душанбе) – 2:1 (1:1).
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Олим Абдувосилов, Шерзод Аъзамов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Отабек Ҳайдаров – (21), Жамшид Ҳасанов – (82) – М. Жалилов – (8).
“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Иқбол Малижонов, Аваз Маматхўжаев, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров, Суҳроб Бердиев, Суҳроб Нуруллоев, Отабек Ҳайдаров, Андрей Сидоров.
Захира: М. Абдуллаев, К. Муҳаммедов, Ш. Хожиматов, Л. Муҳаммаджонов, Э. Исмоилов, А. Исроилов, Д. Ҳошимов, Д. Раҳматуллаев, С. Эрматов, Ж. Аҳмадов, С. Очилов, Ш. Норбеков, Д. Баратов, Ж. Ҳасанов, М. Ҳасанов, А. Султонов, Ҳ. Абдуҳамидов, Р. Айвазов.
“Истиқлол”: Р. Ятимов, И. Жалилов, А. Ларин, Д. Табрези, Э. Бойматов, М. Раҳимов, А. Жалилов, П. Эҳсон, Ш. Бобоев, М. Жалилов.
Захира: Д. Додобоев, З. Фузайлов, Ш. Давлатов, С. Азимов, Х. Жўраев, Ж. Раҳимов.