“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020 КУНДАЛИГИ”: ЎНИНЧИ КУН
the_title()

05.02.2020

 “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади ва ярим финалчилар номи аниқланади. Кеча “С” ва “Д” гуруҳи вакиллари гуруҳи сўнгги 5-тур учрашувларини ўтказдилар.

 

Тажриба ўз сўзини айтганда

“С” гуруҳидаги чорак финал йўлланмаси учун кураш сўнгги турга қадар давом этди.

Сўнгги турни кўтаринки руҳда ўтказган “Андижон-2” жамоаси якунда чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Андижонликлар керакли пайтда ўз тажрибаларини ишга солишди.

“Нефтчи-1” жамоаси сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди. “Қўқон-1912” клубига қарши кечган баҳсда фарғоналиклар икки марта пенальтини аниқ амалга олиша олишмади.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

“С” гуруҳи

5-тур

“Фаровон” – “Андижон-2” – 2:4

“Андижон-2”: Зуҳриддин Каххоров, Оятулло Собиров, Саидбек Мирсултонов, Аҳмадулло Муқимжонов, Озодбек Каххоров, Шохруҳ Рахмиддинов, Фарҳод Болтабоев, Иззатилло Абдулҳақов, Фарҳод Соҳибжонов, Абдуҳалил Абдураҳимов, Муҳаммадали Турсунов.

Захира: Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, Отабек Мўминов, Диёр Каримбердиев, Мухаммаджон Умаров, Жамшид Ҳомидов.

“Қўқон-1912-2” – “Нефтчи-1” – 0:5

Голлар: Жамшид Тўрақулов (20), Ислом Тошпўлатов (55), Дурбек Камолов (79), Достон Бобожонов (82), Дилшод Умрзақов (90).

“Қўқон-1912-2”: 92. Расул Абдумўминов, 3. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 6. Элнур Турғунов, 11. Аброр Усмонов, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Муҳсин Норматов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 41. Асрор Қурбонов, 47. Сардор Етовқўзиев.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 29. Жамшид Адамбоев, 32. Шукур Мўминов, 36. Мурод Ғанижонов, 37. Жамшид Қобилов, 39. Бекзод Каримов, 45. Абдуллоҳ Юнусов.

“Нефтчи-1”: 35. Шуҳратилло Раҳмонов, 13. Жамшид Расулов, 14. Абдужалил Маназаров, 15. Бобур Исроилов, 20. Дилёрбек Ирматов, 28. Жавоҳир Расулов, 33. Дурбек Камолов, 44. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 70. Достон Бобожонов, 98. Жамшид Тўрақулов, 99. Дилшод Умрзоқов.

Захира: 16. Хуршид Муҳаммадов, 2. Асилбек Ғоибжонов, 7. Ислом Тошпўлатов, 19. Жамшид Тўхтахўжаев, 26. Миржамол Неъматов, 88. Дониёр Мадаминов.

 

“Истиқлол” вазифани уддалади

Мусобақа ғолиблигига даъвогар сифатида эътироф этилган Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси гуруҳда биринчи ўринни олишнинг уддасидан чиқди. Сергей Лебедев шогирдлари сўнгги турда “Пахтакор-79”га қарши майдонга тушишди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда ҳисоб очилмади. Бу натижа фарғоналикларга чорак финал йўлланмасини тақдим этди.

Ушбу турнирда биринчи марта иштирок этаётган “Водил” жамоаси тарихий ғалабани қўлга киритишди. “Фар ДУ” устидан қозонилган ғалаба водилликлар учун “Фарғона вилояти ҳокими кубоги”даги биринчи ютуқ сифатида тарихда қолади.

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”

“Д” гуруҳи

5-тур

“Пахтакор-79” – “Истиқлол” – 0:0

“Истиқлол”: Нодир Ашурматов, Улуғбек Худойбердиев, Ҳожиакбар Юнусов, Абдухолиқ Қурбонов, Умид Қодиров, Сардор Сотволдиев, Элёр Мамасолиев, Файзулло Жуманқўзиев, Аббос Махситалиев, Роббим Ҳасанов, Элёр Акбаров.

“Водил” – “ФарДУ” – 2:0 (1:0)

Голлар: Аҳрор Ортиқбоев – 18, Ғиёс Мамажонов – 70.

“Водил”: Нўъмон Раҳмиддинов, Ғиёс Мамажонов, Муҳриддин Жўраев, Элдор Маҳмудов, Иброҳим Расулов, Аҳрор Ортиқбоев, Муҳаммадали Муродилоев, Достон Абдусубхонов, Давлатёр Абдусубхонов, Нодир Азимов, Тоҳир Тоштемиров.

Захира: Абдумалик Аминжонов, Нурмуҳаммад Қаюмов, Адҳам Ортиқбоев, Маъмур Қосимов, Иззат Маҳмудов, Тўлқин Ҳамдамов.

ГУРУҲЛАРДАГИ ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ БИЛАН ТАНИШИНГ:

Ўзига хос статистик маълумот

Мусобақанинг гуруҳ босқичида энг кўп тўп киритган жамоа – “Нефтчи-2” клуби бўлди. Фарғоналиклар ўтказилган тўрт ўйинда рақиблари дарвозасига 22 та тўп киритишга муваффақ бўлишди. “Пахтакор-79”нинг бу борадаги кўрсаткичи – 15 та голга тенг. Сермаҳсуллик борасида “Қўқон-1912” жамоаси ҳам қолишгани йўқ. Қўқонликлар гуруҳ ўйинларида 14 марта рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олишди.

Энг кам гол ўтказиб юборган жамоалар сони учтани ташкил этади. “Турон”, “Нефтчи-1” ва “Истиқлол” клублари ўз дарвозаларидан атиги биттадан гол ўтказиб юборишди.

Олтита жамоа гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади ва бу жамоаларнинг барчаси плей-офф босқичига йўл олишди. Гуруҳ босқичида энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа Учкўприкнинг “Зафар” клуби бўлди. Ушбу жамоа тўрт ўйинда ўз дарвозасидан 26 та тўп ўтказиб юборди.

 

АНОНС

Бугун

 “ҚЎҚОН-1912” – “Ўз Тонг Хо”

ФАРДУ стадиони 11:00

 “ИСТИҚЛОЛ” – “ЦЕМЕНТЧИ”

ЦЕМЕНТЧИ стадиони 14:00

 “ТУРОН” – “АНДИЖОН-2”

ФАРДУ стадиони 14:00

 “НЕФТЧИ-1” – “НЕФТЧИ-2”

Футбол академияси (Тўқимачи) стадиони 11:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО