Футболчиларимиздан ажойиб “камбэк” !
the_title()

05.02.2020

Фарғонадаги ФарДУ стадионида «Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020» мусобақаси чорак финал доирасидаги «Қўқон-1912» – «Ўз Тонг Хо» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. 9-дақиқада Қувондиқ Рўзиевни жарима майдончаси чизиғи устида йиқитишди деб топди хакам ва жарима тўпи белгилади. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. 17-дақиқада рақиб дарвозаси олида хавфли вазиятни вужудга келтирдик. Шоҳназар Норбековнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 27-дақиқада рақибларимиз Норбековга нисбатан рақибларимиз қўпол ўйнашди. Жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият юзага келди.

DSC_8587
Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси аниқ ва кучли чиқди. Дарвозабон ажойиб “сейв” намойиш этди. 32-дақиқада ҳисобни очишга жуда яқин келдик. Бердиев чап қанотдан жарима майдончаси ичига ажойиб тарзда тўпни узатган эди. Норбеков ҳамда Абдуллаевлар бир-бирларига бироз ҳалақит қилиб қолишди. 38-дақиқада ҳимояда хатога йўл қўйгандикдик, рақибларимиз бундан фойдалана олишмади. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

DSC_8629
Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг ҳужумлари остида бошланди. Кетма-кет ҳужумларимиз хавфли кўриниш олса-да, рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. 58-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очишди. Акмал Йўлдошев дарвозамизни аниқ нишонга олди. Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз катта куч билан олдинга ташланишди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. 66-дақиқада рақибларимиз иккинчи голни киритишди. Бу сафар Акмал Йўлдашев супергол муаллифига айланди. Дарвозабонимиз олдинга чиқиб кетганини кўрган рақиб футболчиси олис масофадан туриб дарвозамизни аниқ нишонга олди. 76-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 80-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида футболчимизга қарши қўпол ўйнади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга оширди.

DSC_8836
Сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган футболчиларимиз 90-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Отабек Ҳайдаров ўз имкониятидан унумли фойдаланди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Бек Абдуллаев жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, футболчиларимиз сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига рақибни доғда қолдиришди ва ярим финалга йўлланма олишди.

DSC_8869

 

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Чорак финал
“Қўқон-1912” – “Ўз Тонг Хо” – 3:2 (0:0)
Ҳакамлар: Санжар Раҳмонов, Муродхон Аъзамхонов, Даврон Курчиев.
Назоратчи: Ҳаким Файзиев.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (80 пен), Отабек Ҳайдаров(90), Бек Абдуллаев (90+1) – Акмал Йўлдошев (58, 66).
«Қўқон-1912»: 30. Ботирали Эргашев, 9. Зоҳид Абдуллаев (14. Аваз Маматхўжаев-72), 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Шоҳназар Норбеков (91. Отабек Ҳайдаров-46), 13. Бобур Акбаров (4. Собит Синдаров-46), 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (8. Муҳаммаданас Ҳасанов-46, 17. Бек Абдуллаев-79), 21. Иван Йосович (5. Шодиёр Ҳожиматов-57), 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Суҳроб Нуруллоев (29. Ҳамидулло Абдуҳамидов-54).
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 27. Жасур Ёқубов.
“Ўз Тонг Хо”: 1. Азизбек Абубакиров, 2. Абдураҳмон Комилов, 7. Акмал Йўлдашев, 9. Шокир Одилжонов, 10. Дилшод Жўрабоев, 13. Валилилло Тошхўжаев, 15. Ильдар Маматказин, 23. Фаррух Бекмуродов, 30. Артур Маматказин, 42. Аҳрор Ўткамов, 44. Аброр Комилов.
Захира: 8. Азизбек Арзиев, 11. Ўлмас Мамадалиев, 18. Жасур Юлдашев, 19. Анвар Абдуқодиров, 22. Исроил Осмоилов, 29. Шерзод Каримов, 77. Алишер Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО